Нукусда ота 33 яшар ўғлига болта билан тажовуз қилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишТопор, воткнутый в пень
Топор, воткнутый в пень - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзаро жанжал оқибатида ўғил отани ўлдириш билан қўрқитгач, ота ухлаб қолган ўғлининг бошига болта билан зарба берган

ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жанжаллашиш оқибатида ўлдириш билан таҳдид қилган ўғлига болта билан тажовуз қилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёлик эркак рашк туфайли ўз хотинини арқон билан бўғиб ўлдирди

Ҳодиса 15 апрел куни юз берган.

Нукусда яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган 33 яшар А.К. маст ҳолда отаси билан ўзаро жанжаллашган.

Ўғил отани ҳақорат қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Шундан сўнг ўғлининг ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, ота хўжалик болтаси билан унинг чап томон бош ва юз қисмига уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У ушланган.

Янгиликлар лентаси
0