Фоиз ставкасининг пасайиши нимадан дарак беради? - эксперт фикри

Молиявий таҳлилчи Дмитрий Голубовский фикрича, куни кеча Марказий банк томонидан эълон қилинган фоиз ставкасини йиллик 15 фоизгача пасайтирилиши, пандемия сабаб бўлган ҳозирги иқтисодий инқироз шароитида унча сезиларли чора ҳисобланмайди.
Sputnik

Бундай қадам ушбу сиёсатни давом эттирилиши ҳақида кўпроқ бозор учун сигнал сифатида қаралиши керак.

МБ асосий ставка пасайтирилиши юзасидан изоҳ берди

Молиявий таҳлилчи Дмитрий Голубовский фикрича, куни кеча Марказий банк томонидан эълон қилинган фоиз ставкасини йиллик 15 фоизгача пасайтирилиши, пандемия сабаб бўлган ҳозирги иқтисодий инқироз шароитида унча сезиларли чора ҳисобланмайди. Бундай қадам кўпроқ бозор учун ушбу сиёсатнининг эҳтимол давом эттирилиши ҳақида сигнал сифатида қаралиши керак.

"Дунёда бундай инқироз бўлиб турган пайтда, ривожланган мамлакатларнинг барча банклари шунчаки пул босиб чиқариб, ставкаларни нолга тенглаштириб юбормоқда. Аммо глобал иқтисодиётнинг четида доллар ликвидлиги мавжуд эмас", - деди Голубовский.

Юқори ставкалар валюта курсини ушлаб турипти, аммо бу вақтинчалик. Шунинг учун, ҳозирги вазиятда фоизлар сиёсатига кўп нарса боғлиқ эмас.