Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташлашни сўради

Ўзбекистон меҳнат вазири халқаро пахта коалициясидан ўзбек пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Cotton Campaign коалицияси раҳбариятига мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланишга эълон қилинган бойкотни бекор қилиш сўрови билан мурожаат қилди.

“Cotton Campaign” делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Мактубда Ўзбекистон меҳнат вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign халқаро коалицияси раҳбариятига 2020 йилнинг 28 январ - 6 феврал кунларида Ўзбекистонга уюштирилган ташрифи учун миннатдорлик билдирган. 

Шунингдек, хатда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини йўқ қилишга қаратилган қатъий чораларни кўрилаётгани, бу борада Республикада бир қатор қонуний ҳужжатлар қабул қилинганини ва 2020 йилдан бошлаб пахта етиштиришда белгиланган нархда мажбурий сотиш тартибидан воз кечилганини хабар қилинган.

"Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан биргаликда Ўзбекистонда пахта саноатида олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги саҳифасини очишга тайёр.

Янги шароитларга осонроқ ўтиш ва аҳоли учун муҳим ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида, сизларни коалиция аъзолари имзолаган Uzbek Cotton Pledge мажюуриятлари доирасида амалга оширилган ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни олиб ташлашингизни сўрайман", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари вазир мурожаатида, шу кунларда Ўзбекистон меҳнат бозори коронавирус эпидемияси туфайли мисли кўрилмаган босимни бошдан кечираётгани айтиб ўтилган. Хусусан, 1,5 миллиондан ортиқ фуқаролари ишсизлиги, қатъий изоляция сабабли, 150 минг нафар ишсизлар, 140 минг нафар - доимий даромади бўлмаган меҳнат мигрантлари, 200 мингдан ортиқ оила қашшоқлик чегарасида эканлиги айтилган.

Босқичма-босқич пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш муҳокама қилинди

"Бу борада, Пахта бойкотини олиб ташлаш тўғрисидаги қарорингиз ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Ўзбекистон тўқимачилик саноати аҳоли бандлигини таъминлашнинг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Қарийб 7000 та корхонада ишлаб чиқаришнинг ўзида 200 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилади ва бир миллионга яқин одамнинг барқарор даромадини таъминлайди", - дейилган мурожаатномада.

Ундан ташқари ушбу бойкотни олиб ташлаш, айни дамда дунё ҳамдамияти учун жуда керакли бўлган шахсий ҳимоя восталари экспортини оширишга ёрдам бериши ҳам таъкидланган. 

Пайхта бойкотини олиб ташлаш Ўзбекистон тўқимачилик саноати экспортини 2 баравар ошириши мумкинлиги, маҳаллий текстилдан тайёрланган шахсий ҳимоя воситаларини, жарроҳлик халатлари экспортини ошириш бутун дунёда ШҲВ танқислигини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин бўлар эди, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, халқаро бозорда Ўзбекистон пахтаси бир неча йилдан буён турли таъқиқларга учраб келмоқда. Хусусан 2009 йилда АҚШ ўзбек пахтасини импорт қилишга расман таъқиқ қўйган эди. Шундан  сўнг бир неча йирик брендлар ўзбек пахтасидан маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз кечган эди.