“Cotton Campaign” делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

© Sputnik / Денис АбрамовСбор урожая хлопка в Ставропольском крае
Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Cotton Campaign” Ўзбекистоннинг пахта маҳсулотларини жаҳонга машҳур текстил ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан бойкот қилиниши ташаббускори бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 27 январь-6 февраль кунлари “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф давомида халқаро коалиция вакиллари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда қатор ташкилот ва идора раҳбарлари билан учрашади. 

Сбор урожая хлопка  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистон пахтасини “қора рўйхат”дан чиқарди

Учрашувда коалиция вакиллари Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқишади.

Cotton Campaign – бу меҳнат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, инвестор ва бизнес-ташкилотларининг халқаро коалицияси бўлиб, унинг мақсади пахта етиштириш жараёнини болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатдан буткул холи этишдир.

Коалиция Ўзбекистон ҳамда Туркманистон давлатларининг пахта маҳсулотларини жаҳонга машҳур текстил ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан бойкот қилиниши ташаббускоридир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0