Коронавирусга чалинган илк бемор ким бўлгани айтилди

Хитой ҳукумати дастлабки ҳаракатлари ва тегишли ҳужжатлар билан таниш бўлган суҳбатдош фикрича, лаборатория ходими коронавирусни кўршапалаклардан юқтирган, сўнгра касаллик маҳаллий аҳоли ўртасида тарқалиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. COVID-19 инфекциясига чалинган "энг биринчи бемор" Хитойнинг Ухань шаҳридаги вирусология институти лабораториясида ишлаган, деб таъкидлайди американинг Fox News телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда.

Лавров COVID-19 пандемиясининг юзага келиши версиялари ҳақида фикр билдирди

Телеканалнинг "Хитой ҳукумати дастлабки ҳаракатлари ва тегишли ҳужжатлар билан таниш бўлган" суҳбатдоши фикрича, лаборатория ходими коронавирусни кўршапалаклардан юқтирган, сўнгра касаллик маҳаллий аҳоли ўртасида тарқалиб кетган.

Fox News манбаларидан бири Хитойни тарихдаги "энг қиммат операция ҳақида далилларни яшириш"да айблади.

Шу билан бирга, лаборатория биологик қурол ишлаб чиқармагани, кўзланган мақсад хитой олимлари томонидан вирусларни тадқиқ қилишда энг буюк натижаларни кўз-кўз қилиши бўлганлиги таъкидланмоқда.

Америка ҳукумати Хитойни бир неча маротаба коронавирус тарқалиши ҳақидаги маълумотларни яширганликда айблаган. Хусусан, 15 апрель куни бу ҳақда Пентагон раҳбари Марк Эспер баёнот билан чиқди, у вируснинг келиб чиқиши табиийлиги эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Ўз навбатида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео вируснинг келиб чиқиши сабаблари масаласида Пекиндан шаффофликни талаб қилди.

Эҳтимол, дунёдаги карантинни 2 йилга узайтиришга тўғри келар — тадқиқот

Илгарироқ Хитой ТИВ коронавирус мавзусида маълумотларни яшириш айбловларига жавобан Пекин аввал бошдан коронавирус инфекцияси эпидемияси ҳақидаги маълумотларни чоп этишда очиқ ва масъулиятли позицияга амал қилганини маълум қилди.

Хитой ҳукумати ўтган йилнинг 31 декабрида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатнинг марказий қисми Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида огоҳлантирган эди. Мутахассислар касаллик қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус бўлганини аниқладилар, сал кейин унга COVID-19 дея расмий ном берилди.

БССТ 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда вирусни юқтирганлар сони 1,8 миллиондан ошган, 113 мингдан зиёд киши вафот этган.