Эҳтимол, дунёдаги карантинни 2 йилга узайтиришга тўғри келар — тадқиқот

© Sputnik / Vladimir Astapkovich / Медиабанкка ўтишМолодой человек с кошкой на балконе многоквартирного дома в Москве
Молодой человек с кошкой на балконе многоквартирного дома в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга чалинган беморнинг иммунитети 12 ойга дош бериши мумкинлиги аниқланса, коронавирус инсониятга ҳар йили "ҳужум" қилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Жаҳондаги карантинни икки йил муддатга узайтириш талаб этилиши эҳтимоли бор, деган баёнот билан чиқди Гарвард эпидемиологлари. Бу ҳақдаScience хабар берди.

Штаб-квартира ВОЗ в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон
БССТ COVID-19га қарши янгиланган стратегияни эълон қилди

Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, пандемия устидан назорат ўрнатиш учун бир марталик карантин етарли бўлмаслиги мумкин, чунки эпидемиянинг такрорий ҳолати аввалгисидан кўра жиддийроқ бўлиши мумкин.

Эҳтимолий сценарийлардан бири, агар вакцина яратилмаса ёки самарали даволаш усули топилмаса, пандемия тараққий этадиган давр 2025 йилда рўй бериши мумкинлигини назарда тутади.

Гарварддаги эпидемиолог олим ва тадқиқот ҳаммуаллифи Марк Липсич вируслар қачонки инфекция билан беморланган ёки шунга мойил одамлар бўлсагина тарқалишини тушунтиради.

"Ҳозирча аҳолининг аксарият қисми вирусга чалинишга мойил. Эҳтимол, ҳозирда аллақандай оммавий иммунитет бордир, лекин биз ҳозирча у ҳақда билмаймиз", - деди у.

Пассажиры в защитных масках возле вокзала Уханя  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус пандемияси вақтида энг хавфсиз давлатлар номлари санаб ўтилди

Мақолада айтилишича, даволашнинг янгича усуллари, вакциналаш ёхуд тез тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича имкониятларнинг амалга оширилиши қатъий масофаланиш заруратини бироз енгиллаштириши мумкин.

"Лекин бундай шароитлар мавжуд бўлмаса, даврий масофаланишни 2022 йилгача сақлаш талаб этилиши мумкин", - дея хотима қилади муаллифлар.

Science нашри ёзишига кўра, коронавирус билан беморланган инсонларнинг иммунитети қанча вақтгача сақланишини олимлар билишмайди. Агар иммунитет доимий бўлса, COVID-19 биринчи эпидемиядан беш йил ўтгач йўқ бўлиши мумкин. Агар одамларнинг бу вирусга қарши иммунитети атиги 12 ой бўлса, катта эҳтимол билан вирус ҳар йили "қайтиш" қилишини айтиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0