Регистон майдонини ўраб турган "Каримов девори" бузиладими - Маданият вазирлиги изоҳи

Илгарироқ ОАВларда Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонини эски шаҳар қисмидан ажратиб турувчи девор бузилади, деган миш-мишлар тарқалган эди. Маданият вазирлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган изоҳида ушбу миш-мишларга ойдинлик киритди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Маданият вазирлиги матбуот-хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ОАВларда пайдо бўлган Регистон майдонининг орқа қисмида 2006 йилда қурилган деворнинг бузилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Британия қироличаси Ўзбекистон маданий ва тарихий меросидан бохабарлигини намойиш этди

Ушбу девор тарихий майдонни эски шаҳар қисмидан ажратиш учун қурилган бўлган.

Маданият вазирлиги вакили сўзларига кўра, Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан деворнинг бузилиши ёки реконструкцияси ҳақида идорага шу пайтга қадар ҳеч қандай талабнома келиб тушмаган.

Қолаверса, шаҳарнинг тарихий қисми, тарихий ёдгорликлар мавжуд ҳудудлардан 300 метргача бўлган масофа "буфер ҳудуд" ҳисобланиб, Маданият вазирлиги ҳимоясида бўлади ва Ўзбекистон маданий меросининг бир қисми ҳисобланади.

Шу боис, бу каби қарорлар фақатгина Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Регистон майдонини ўраб турган "Каримов девори" бузиладими - Маданият вазирлиги изоҳи

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов айни дамда қўмита ва унинг ҳузуридаги Миллий PR маркази Ўзбекистонда туризм бўйича виртуал саёҳатларни амалга ошириш имконини берувчи online-tourism.uz сайтини йўлга қўйиш устида ишлаётганини маълум қилган эди.

Абдуҳакимовга кўра, бу Ўзбекистон бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имконини тақдим этувчи биринчи платформа бўлади.