Коронавирус вакцинасини биринчи бўлиб синаган аёл ўз таассуротлари билан бўлишди

Вакцинанинг номи мРНК-1273, у Сиэтлдаги институт ҳамда Массачусетс штатида жойлашган Moderna биотехнологик компанияси ҳамкорлигида яратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Тажриба тариқасида коронавирус вакцинасини дунёда биринчи бўлиб синаб кўрган америкалик Женнифер Халлер The Telegraph нашрига берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Олимлар коронавируснинг "нозик жойини" илғашди - бу вакцина яратишда асқотади

"Биринчи куни иссиғим бироз кўтарилди. Иккинчи кун қўлим қаттиқ оғриди. Шу билан ҳаммаси жойига тушди", - деб айтган аёл ва инъекцияни гриппга қарши қилинадиган оддий прививка билан ўхшашлигини таъкидлаб ўтган.

Кўнгиллилар сафида тажрибада иштирок этишга рози бўлган аёлнинг сўзларига кўра, у бунда коронавирус устидан қозониладиган ғалабага ҳисса қўшиш имкониятини кўрмоқда. Коронавирусга қарши самарали вакцина барибир яратилади, дея ишонч билдиради аёл.

"Мен ушбу жараённинг бир қисми бўлганлигимдан фахрланаман", - деб қўшимча қилди Халлер.

Алишер Усмонов ўзбекистонликларга коронавирусга қарши вакцина олиб келишга ваъда берди

Тез орада Сиэтлнинг 44 ёшли бу яшовчисига вакцинанинг иккинчи дозаси киритилиши керак, у мутахассислар назоратида 2021 йилнинг баҳор мавсумига қадар қолади.

Сиэтлдаги Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти март ойининг ўрталарида янги турдаги SARS-CoV-2 коронавирусга қарши вакцина одамларда клиник синовдан ўтказилиши бошланганини эълон қилган эди.

Тест жараёнида иштирок этишга рози бўлган кўнгиллилар ортидан кузатув бир йил давомида олиб борилади.

Синов учун 45 нафар кўнгилли саралаб олинган бўлиб, уларнинг ҳар бири 28 кун интервал билан бир хил дозага эга бўлган иккита вакцинани оладилар. Дозаларнинг ўзи фарқ қилади, улар 25, 100 ва 150 микрограмм. Тадқиқот вакцинани хавфсизлик ва иштирокчиларда иммун жавобини келтириб чиқаришига баҳо бериб, шунингдек, вакцинанинг оптимал дозасини аниқлаштириб беради.

Хитой коронавирус вакцинасини турли мамлакатлар беморларида синаб кўрмоқчи

Вакцинанинг номи мРНК-1273, у Сиэтлдаги институти ҳамда Массачусетс штатидаги Кембриджда жойлашган Moderna биотехнологик компанияси ҳамкорлигида яратилган.

Вакцина ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТ сўнгги маълумотларига кўра, жаҳонда вирусни юқтириш бўйича 1,8 миллиондан кўп ҳолатлар қайд этилган, 113 мингдан зиёд инсон вафот этган.