Гутерреш Трампнинг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш қарорини танқид қилди

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Дональд Трампнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ президенти Дональд Трампнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш қарорини танқид қилди. 

“Ҳозир ЖССТ ёки вирус билан курашаётган бошқа исталган гуманитар ташкилотнинг иши учун маблағларни қисқартириш вақти эмас”, - дея ҳисоблайди Антониу Гутерриш.

АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиб қўйиши мумкин

БМТ бош котибининг таъкидлашича, халқаро ҳамжимият пандемияни тўхтатиш ва унинг ҳалокатли оқибатларини йўқотиш устида биргаликда ишлаши даркор.

Антониу Гутерриш дунё COVID-19 билан жангда ғалаба қозониши учун ЖССТга барча зарурий ёрдам кўрсатилиши кераклигини қўшимча қилди.

14 апрель куни Америка етакчиси Дональд Трамп Вашингтон ЖССТни гўёки ташкилот хатога йўл қўйгани ва коронавирус тарқалиши ҳақидаги маълумотларни яширгани туфайли молиялаштиришни тўхтатиб қўйишини маълум қилди. Трамп, шунингдек, ташкилотни тарқатиб юборишга чақирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб тан олди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 2 миллионга яқинлашмоқда. Ушбу инфекцияни 496 мингдан зиёд киши енгишга муваффақ бўлган. 126 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.