АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиб қўйиши мумкин

© AP Photo / AP Photo / J. David AkeФлаги США
Флаги США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Трамп ЖССТни танқил қилган эди. Унинг сўзларига кўра, у асосан Америка ҳисобидан молиялаштирилади, бироқ ташкилот диққатини Хитойга қаратган.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатиб қўйиши мумкинлигини истисно қилмади.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти АҚШдан жуда катта миқдорда маблағ олди. Биз мажоритар иштирокчи сифатида жуда катта маблағ ажратар эдик, улар менинг ҳаракатланишни чеклаш қароримни танқид қилишди. Ва улар кўп нарсалар борасида янглишишди.... Демак, биз буларнинг барчасини диққат билан ўрганиб чиқамиз. Биз ЖССТга тўловни тўхтатамиз. Ва кўрамиз”, - деди Трамп сешанба куни матбуот олдидаги чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Жители Уханя в медицинских масках на автобусной остановке - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ҳукумати Ухань шаҳридан чиқиш йўлини очди

Аммо журналистлар унга ҳақиқатдан ҳам шундай қарор қилгани ҳақидаги савол билан мурожаат қилишди. Трамп эса у тўловларни тўхтатиш “имкониятини ўрганишни” назарда тутганини айтган.

Аввалроқ Трамп ЖССТни танқил қилган эди. Унинг сўзларига кўра, у асосан Америка ҳисобидан молиялаштирилади, бироқ ташкилот диққатини Хитойга қаратган. БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик Америка президентининг позициясини изоҳлай туриб, ЖССТ коронавирус пандемиясига қарши курашда жуда катта ишларни амалга оширганини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0