Дунё бўйлаб нефтга талаб 1995 йил даражасига тушди

Апрел ойида нефтга глобал талаб кунига 70,4 миллион баррелни, йил ҳисоби бўйича эса - кунига 90,6 миллион баррелни ташкил этади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Халқаро Энергетика Агентлиги (ХЭА) прогнозига кўра, жорий ойда дунё бўйича нефтга талаб йилик ҳисобда кунига 29 миллион баррелга камаяди, дейилади апрел ҳисоботида.

Буюк нефт сулҳи: бундан кейин нима бўлади

Таҳлилчиларга кўра, охирги марта бу даража 1995 йилда кузатилган.

Апрел ойида нефтга глобал талаб кунига 70,4 миллион баррелни, йил ҳисоби бўйича эса - кунига 90,6 миллион баррелни ташкил этади.

"Май ойида кунига яна 26 миллион баррелга сезиларли пасайиш амалга ошади. Июн ойида аста-секин тикланиш тезлашиши мумкин, аммо талаб ҳали ҳам ўтган йилга қараганда кунига 15 миллион баррелга кам бўлади", - дейилади ҳисоботда.

Агентлик маълумотларига кўра, йил охирига келиб нефтга талабнинг пасайиши тарихдаги энг катта бўлиб, 2019 йилга нисбатан кунига 9,3 миллион баррелни ташкил қилади, "бу ўн йиллик ўсишни деярли йўққа чиқаради".

Трамп Путинга нефт қазиб олишни камайтирганлиги учун миннатдорчилик билдирди

ХЭА таҳлилчиларининг таъкидлашича, ОПЕК+ битими дунёда талаб пасайишини қоплай олмайди, аммо йилнинг иккинчи ярмида заҳираларнинг пасайиши бошланишига олиб келиши мумкин.

Биржа савдолари Агентликнинг прогнозлари чоп этилганидан сўнг, нефт нархининг пасайиши тезлашганини кўрсатмоқда.

Москва вақти билан 11:43 ҳолатига кўра Шимолий денгизнинг Брент маркали нефтининг июн ойи фючерслари нархи 4,26 фоизга пасайиб, бир баррел учун 28,36 долларни ташкил этди, бир неча дақиқа олдин кўрсаткич беш фоиздан ошиқроққа пасайган бўлиб, бир баррел учун 27,98 долларни ташкил қилган. ХЭА прогнозлари нашр этилишидан олдин нархлар тахминан уч фоизга пасайган эди.