ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бухорода икки йигит фуқаронинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” машинасини ёқиб юборди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 13 март кунига ўтар кечаси 22 ёшли И.Ж. ўзининг 21 ёшли таниши З.Ж. билан Ғиждувон тумани “Бўлакиён” маҳалласида яшовчи 61 ёшли Ғ.Т.нинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” автомашиналари устига бензин сепиб ўт қўйиб юборган. Бунга олдиндан кир ювиш кукуни савдоси масаласида ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.
Бухорода икки йигит фуқаронинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” машинасини ёқиб юборди
Жиноятчилар фуқарога кўп миқдорда моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Бухорода икки йигит фуқаронинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” машинасини ёқиб юборди
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.