Бухорода икки йигит фуқаронинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” машинасини ёқиб юборди

Oбуна бўлиш
Ғиждивон туманида икки йигит кир ювиш кукуни савдоси масаласида келишмовчилик сабаб фуқаронинг иккита машинасига ўт қўйиб юборди.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бухорода икки йигит фуқаронинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” машинасини ёқиб юборди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 13 март кунига ўтар кечаси 22 ёшли И.Ж. ўзининг 21 ёшли таниши З.Ж. билан Ғиждувон тумани “Бўлакиён” маҳалласида яшовчи 61 ёшли Ғ.Т.нинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” автомашиналари устига бензин сепиб ўт қўйиб юборган. Бунга олдиндан кир ювиш кукуни савдоси масаласида ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанПоджог автомобилей в Бухарской области
Бухорода икки йигит фуқаронинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” машинасини ёқиб юборди - Sputnik Ўзбекистон
Поджог автомобилей в Бухарской области

Жиноятчилар фуқарога кўп миқдорда моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанПоджог автомобилей в Бухарской области
Бухорода икки йигит фуқаронинг “Captiva” ва “Ford Tranzit” машинасини ёқиб юборди - Sputnik Ўзбекистон
Поджог автомобилей в Бухарской области

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0