Ўзбекистонда парвозлар қачондан қайта тикланади?

30 мартдан 20 апрелга қадар Ўзбекистондаги барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов Ўзбекистонда парвозлар қачондан қайта тиклаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ўзбекистондаги карантин қачон тугайди?

“Республикамиздаги аэропортлар иш фаолияти ва авиа парвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади”, - деди у АОКАдаги штабидаги брифингда.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар 20 апрелга қадар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилган.