ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов Ўзбекистонда парвозлар қачондан қайта тиклаши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Республикамиздаги аэропортлар иш фаолияти ва авиа парвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади”, - деди у АОКАдаги штабидаги брифингда.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар 20 апрелга қадар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилган.