Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 59 нафарга кўпайди

Ўзбекистонда 59 кишининг коронавирус инфекциясига топширган тести мусбат чиқди. Касалланганларнинг умумий сони 1113 нафарни ташкил қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 59 кишининг коронавирус инфекциясига топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Тошкент Лондон билан COVID-19ни тузалганлар қони билан даволашдаги тадқиқоти билан бўлишди

“2020 йил 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1113 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Бироз аввал Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайгани хабар қилинган эди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 99 нафар бемор тўлиқ соғайди.