Тўғри чиққан башорат: сериалда коронавирус ҳақида бундан 2 йил аввал айтилган

Коронавирус ҳақида 2018 йилда ишланган Жанубий Корея My Secret Terrius номли сериалида башорат қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Кореянинг 2018 йилда суратга олинган “Териус орқамда” (My Secret Terrius) сериалида коронавирус пандемияси аниқ башорат қилинган. Бу ҳақда Independent хабар қилди.

Хитой коронавируснинг янги тўлқинини башорат қилди

Унинг 10-чи эпизодида, 2018 йилда турли хил вируслар билан боғлиқ бўлган ҳалокатли касаллик ҳақида гап боради, аммо охирида у COVID-19 эпидемиясига жуда ўхшаш эканлиги маълум бўлди.

Хусусан, сериалда “Коронавирус нафас олиш тизимини жароҳатлайди. Энг ёмони, унинг инкубацион даври – икки кундан икки ҳафтагача. Беш дақиқа сўнг вирус ўпкани зарарлантиради. Бугунги кунда ундан ҳеч қандай дори ва вакцина йўқ”, - дейди шифокор.

Кадрлардан бирида болаларга вирус тарқалмаслиги учун қўлни қандай ювиш кераклиги ўқтирилади.

Ҳақиқий ҳаётдан фарқли ўлароқ, сериядаги вирус янада юқумлироқ қилиб ишланган.