ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Кореянинг 2018 йилда суратга олинган “Териус орқамда” (My Secret Terrius) сериалида коронавирус пандемияси аниқ башорат қилинган. Бу ҳақда Independent хабар қилди.
Унинг 10-чи эпизодида, 2018 йилда турли хил вируслар билан боғлиқ бўлган ҳалокатли касаллик ҳақида гап боради, аммо охирида у COVID-19 эпидемиясига жуда ўхшаш эканлиги маълум бўлди.
Хусусан, сериалда “Коронавирус нафас олиш тизимини жароҳатлайди. Энг ёмони, унинг инкубацион даври – икки кундан икки ҳафтагача. Беш дақиқа сўнг вирус ўпкани зарарлантиради. Бугунги кунда ундан ҳеч қандай дори ва вакцина йўқ”, - дейди шифокор.
Кадрлардан бирида болаларга вирус тарқалмаслиги учун қўлни қандай ювиш кераклиги ўқтирилади.
Ҳақиқий ҳаётдан фарқли ўлароқ, сериядаги вирус янада юқумлироқ қилиб ишланган.