Швеция методи: вирус бир ойда тўхтамаса нима бўлади?

Коронавирус туфайли бутун дунё карантин режимига ўтган вақтда Швецияда боғча, мактаблар, кафе ва ресторанлар ҳамда жамоат транспорти одатдагидек ишлашда давом этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik. Ўтган жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши курашда Швеция услубини кескин танқид қилиб, агар АҚШда ҳам шундай метод қабул қилинганда вафот этганлар сони 2 миллион кишини ташкил қилган бўларди, деди. (Ҳозирги прогноз 70-80 минг.)

Дунёда коронавируснинг уч тури тарқалди – Кембриж олимлари

2019 йил охирида Хитойнинг Ухан вилоятида бошланган коронавирус инфекцияси Ер шари бўйлаб илдам қадамлар билан тарқалиб кетди. Биринчи навбатда у Хитойга жуғрофий яқин бўлган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига кириб келди. Ундан сўнг эса ҳар доим сайёҳларга тўлиб-тошган Италия COVID-19 нинг қурбонига айланди. Кейин Испания ва Францияда коронавирус ўз кучини кўрсатди.

Дастлаб, коронавируснинг қанчалик шафқатсиз эканидан бехабар бўлган инсоният уни  жиддий қабул қилмади. Испанияда, масалан, 8 март байрамига бағишланган намойишларида минглаб одамлар тўпланишди. Оқибатда бир зумда Испания коронавирус ўчоғига айланди.

Жанубий очиқкўнгил ва қизиққон мамлакатлардан фарқли ўлароқ равишда шимолий Европа давлатлари вирусга нисбатан эҳтиёт чораларини олдиндан кўриб қўйишди. Германияда оммавий тестлар ўтказила бошланди. Норвегия, Финландия, Нидерланд ва бошқа давлатлар чегараларини ёпиб, хориждан келганарни карантинга жойлаштира бошлади.

Ўзига ишонган Швеция 

Шу ўринда Швеция, мутлақ бошқача йўл тутди. Ушбу давлат раҳбарияти чегараларни ёпишдан бош тортди. Ундан ташқари боғча, мактаб, ресторан ва кафелар одатдагидек ишлашда давом этди. Бу ҳақида Швецияда яшаётган россиялик блогер Пётр Савельев шундай ҳикоя қилади:

"Бизда карантин ҳам ўзини ўзи яккалаш тартиби ҳам киритилгани йўқ. Боғча ва мактаблар ҳам ишлашда давом этмоқда. Расман шундай бўлсада болалар имкон қадар масофадан туриб ўқишга ҳаракат қилмоқда.

Менинг ишхонамда эса феврал ойида масофадан туриб ишлашга тайёргарлик бошланган эди. Юзлаб ходимлар уйидан туриб ишлаши учун VPN алоқаси қуввати бир неча борга оширилди. Март ойининг бошидан бошлаб биз уйдан ишлаш тартибига ўтдик. Швецияда жуда кўп IT компаниялар шундай қилишди.

Бугун ҳам Стокҳолмда жамоат транспорти одатдагидек ишлаб турибди. Фақат автобусларда олдинги эшиклари очилмаяпти. Йўловчилар автобус ўртаси ва орқасидаги эшикдан кириб-чиқмоқда. Компания ҳайдовчиларни вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида шундай қилган.

Швеция методи: вирус бир ойда тўхтамаса нима бўлади?

Ресторан ва кафелар ҳам одатдагдек ишламоқда. Шунингдек жуда кўп жойларда етказиб бериш хизматлари пайдо бўлган.

Лекин одатда одам гавжум бўлган Стокхолм кўчаларида ҳозир фақат 4-5 киши юрганини кўриш мумкин. Мен ўзим ҳам уйдан фақат итимни айлантириш учун чиқаман.

Швеция методи: вирус бир ойда тўхтамаса нима бўлади?

Бундай бўлишига иккита сабабни келтиришим мумкин:

  • Биринчидан, шведлар ўзи  жуда одамови халқ. Улар ҳеч қачон ўпишиб кўришмайди ёки автобусда бўш ўриндиқ бўлса ҳеч қачон бировнинг ёнига ўтирмайди. Бир-бири орасида масофа сақлаш улар учун табиий ҳол.
  • Иккинчидан, Ҳукумат ҳалққа жуда оддий мурожаат билан чиқди: агар ўзингизда жуда кам миқдорда шамоллаш аломатларини сезсангиз, буни коронавирус деб қабул қилинг ва уйдан чиқманг ҳеч ким билан учрашманг. Аҳволингиз оғирлашса – тез ёрдам чақиринг. Тамом.

Ҳукумат халлқа ишонди, халқ ишончни оқлашга ҳаракат қилди. Ҳеч қандай мажбурий чоралар қабул қилишга тўғри келмади. Умуман швед хақли ўз ҳукуматига жуда ишонади, чунки Ҳукумат ҳеч қачон аризимаган тавсиялар бермайди, ортиқча ваҳима қилмайди. Буни миллий урф деса ҳам бўлади", - дейди блогер. 

Бугунги кунда Швецияда вазият қандай?

Вазият - ўртача,  касалланганлар сони 11 000 кишига яқинлашган, буни Европа бўйича нисбатан кам ёки ўртача дейиш мумкин. Шунингдек ушбу рақам ҳақиқатдан узоқроқ бўлиши мумкин, чунки Швецияда касаллик аломатлари бўлсада, лекин беморнинг аҳволи жиддий бўлмаса коронавирус тести ўтказилмайди. Шу сабаб касаллик енгил кечаётган беморлар ҳатто ҳисобга олинмайди. Шундай тартиб белгиланган.

Европа ваҳима - энг хавфли душман эканлигини унутди

Швецияда интенсив терапияга муҳтож бўлганлар сони 800 кишига, вафот этганлар сони 900 кишидан ошган. Маълум бўлишича энг оғир эпидемиологик ҳолат Стокҳолмда. Бу ерда оғир касаллар учун ўрин ва ўликхоналарда жой етишмаяпти. Expressen газетаси ёзишига кўра ҳукумат ҳатто "Юргорден" хоккей клуби муз аренасини ўликларни вақтинча соқлаш учун ишлатишга қарор қилган.

Швециянинг яна бир нуфузли газетаси Aftonbladet ёзишига кўра, бугунги кунда Ҳукумат томонидан коронавирусга қарши қабул қилинган чоралар кўзланган самарали натижаларга олиб келмаган. Бунинг исботи сифатида нашр ўлимлар сони бўйича статистикага эътибор қаратган. Унга кўра, Швецияда коронавирусдан вафот этганлар сони қўшни Финландияга қарагандан 10 баравар кўпчилликни ташкил қилмоқда. Финландия март ойининг ўртасида чегараларини ёпиб, мактаб ва ОТМларни масофавий ўқитишга ўтказган эди.

Вирус қарияларни олиб кетмоқда

Швецияда бошқа Европа давлатларида бўлгани каби қариялар сони жуда кўп. Бу ерда ўртача умр узоқлиги 80 ёшга яқинлашади. Жами аҳолиси 10 млн. кишидан ортиқ бўлган мамлакатнинг 20 %дан ортиғини ёши 70дан ошганлар ташкил қилади (2018).

Aftonbladet айтишига қараганда Швецияда коронавирус биринчи навбатда қарияларни олиб кетмоқда. Вафот этганлар орасида 70 ёшдан ошганлар сони 40 %дан кўпни ташкил қилган. Бундай бўлишига асосий сабаб – қариялар билан ишлайдиган ходимлар етарлди даражада ҳимоя воситаларидан фойдаланмагани дейилмоқда.

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 83 фоизи тузалиб кетди

Айтиш жоизки, Швецияда аксарият қариялар ўз уйларида, фарзандлари ва набиралари билан эмас – меҳрибонлик уйларида яшайди. Бу ушбу мамлакат учун одатий ҳол. Балким шу сабабли қариялар орасида вирус тарқалиши осон бўлган.

Швеция методи қанчалик самарали бўлган бўлмаганини вақт ва статистика кўрсатади. Лекин Ер юзида вирус тарқалиши бир ойдан сўнг тўхтамаса нима бўлади? Бир йил уйда ўтришга ҳеч қайси давлатнинг ҳамёни чидамайди. Эпидемиологик вазият яхшиланмаса бошқа давлатлар ҳам Швеция методин қўллашга мажбур бўлиши мумкин.

Хулоса ўрнида Пётр Савельвнинг сўзларини келтириш ўринли деб топдик.

“Вирус одамлар дунёсига вақтинча эмас доимий келган бўлсачи? Бир умр карантинда яшашнинг иложи йўқ. Шу сабабли ҳам вирус тарқалишини олдини олиб ҳам яшашда давом этиш керак. Бизда нефт конлари ёки бошқа бойликлар йўқ, шунинг учун жавобгарликни ўз бўйинимизга олиб, бир-биримизга ишониб, ишлашда давом этишимиз керак”.