Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 83 фоизи тузалиб кетди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишУсиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах
Усиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги пайтларда Хитойда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда, охирги бир-икки кун ичида мамлакат бўйлаб фақат 20 та янги ҳолат аниқланган.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Хитойда янги коронавирус билан касалланганлар сони кундан кунда камаймоқда. Касалхонадан 82,7 фоиз кишига аллақачон жавоб берилган. Ҳозирда у ерда коронавирусдан ўлим ҳолати 3,95 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди

Сўнгги маълумотларга қараганда, Хитойда янги коронавирусни юқтирганликнинг тасдиқланган ҳолати 80 844 кишига етган, улардан 66 911 нафари тузалиб кетган ва касалхонадан уларга жавоб берилган. Бу эса касалланганларнинг 82,7 фоизини ташкил этади.

Эпидемия бошлангандан буён Хубэй провинциясини ҳисобга олмагандан ҳолда Хитой бўйлаб 13 050 та юқтириш ҳолати қайд этилган, шулардан 144 таси ўлим билан якунланган.

Эпидемия ўчоғи Хубэйда 67 794 та касалланиш ҳолати аниқланган, 3085 киши вафот этган. Ўлим ҳолати 4,5 фоизни ташкил этган

Сўнгги пайтларда Хитойда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда, охирги бир-икки кун ичида мамлакат бўйлаб фақат 20 та янги ҳолат аниқланган. Шулардан 16 таси бошқа мамлакатлардан олиб келинган ва 4 таси Хубэйда қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0