"АҚШ нефтни ўғирламоқда, турклар эса Идлибга юришмоқда": Сурияда нима бошланди

Артиллерик зарбалар, тинч аҳолининг ўлими ва қумондонларга ов - Сурияда ҳануз нотинч. Ўтган шанба, узоқ вақтдан бери тинч кўринадиган Ракканинг шимолига яна ўқлар келиб тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik, Андрей Коц. Артиллерик зарбалар, тинч аҳолининг ўлими ва қумондонларга ов - Сурияда ҳануз нотинч. Ўтган шанба, узоқ вақтдан бери тинч кўринадиган Ракканинг шимолига яна ўқлар келиб тушди. Ўт очишни туркийпараст қуролли гуруҳлар очган, Тел-Рифат қишлоғида қурбонлар бор. Якшанба куни тушдан кейин ўшбу ҳудудда Курдистон "Сурия Демократик Кучлари" қўмондони Муҳаммад Ҳусайн ал-Канас отиб ўлдирилди. Суриядаги вазият тўғрисида - РИА Новости материалида.

Буюк нефт сулҳи: бундан кейин нима бўлади

Туркия ухламаяпти

Алеппо провинциясининг шимолида демаркация чизиғида турклар томонидан бошқариладиган Сурия миллий армияси деб номланувчи қуролли гуруҳлар билан тўқнашувлар давом этмоқда. Якшанба куни ҳукумат кучлари офицери ҳалоқ бўлди. Худди шу куни "Африн озодлик кучлари" гуруҳи курд жангарилари Шарава атрофидаги турк позицияларига ҳужум уюштирдилар ва дала истеҳкомларини танкга қарши ракеталари билан ўққа тутдилар. Уч киши ҳалоқ бўлган, уч киши ярадор.

Яна бир турк карвони чегарани "Кафр-Лусин" орқали кесиб ўтиб, демаркация чизиғи томон йўл олди. Натижада Идлиб вилоятидаги турк қўшинлари сони 20 минг кишига етди. Шу билан бирга, Сурия миллий армияси (СМА) Ҳалабдан қўшинларни - зирҳли машиналар колонкаларини, ўқ-дорилар ва зенит-ракета комплекслари ортилган юк машиналари.

Трамп Путинга нефт қазиб олишни камайтирганлиги учун миннатдорчилик билдирди

Ушбу муаммоли вилоятдаги қарама-қаршилик даражасини жиддий пасайтирган коронавирус пандемияси, кўринишидан можаронинг янги босқичини олдини олишга қодир эмас. Анқара экспансия режаларидан воз кечмоқчи эмас. Сўнгги кунларда Туркия армияси стратегик муҳим М4 трассасида бир нечта янги блокпостларни ўрнатди. Идлибда Анқаранинг 58 та кузатув постлари фаолият юритмоқда.

Нефт муаммоси

Америкаликлар ҳам қўл қовуштириб ўтирмаяптилар. Ўнлаб юк машиналари ва зирҳли машиналар Ироқ томонидан Суриянинг шимолий-шарқидаги Хасеке провинциясига кириб келди. Колонна Аш-Шаддади қишлоғидаги Америка базасига йўл олди. Доналд Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқиш нияти ҳақида бир неча бор айтганига қарамай, у бу ерда ҳарбий иштирокни қисқартиришга шошилмаяпти.

Армия бўлинмаларини кўчирилиши мақсади ҳақида хабар берилмаган, аммо Сурия ОАВлари таъкидлашича, бари гап нефтда. Америкаликлар Ефрвт шарқидаги энг йирик нефт конларини назорат қилмоқда. Эҳтимол, қўшимча кучлар қора олтин қазиб олинишини таъминлаш учун керак бўлди. Ўтган йилнинг декабр ойида Сурия президенти Башар ссад АҚШ қўлга олинган конлардан олинган нефтни Туркияга сотаётганини айтган эди.

"ИГ* келиб, "Нусрани" у ердан чиқарганида, аниқроғи ИГ* Нусра* билан бирлашганда, улар ушбу нефтни ўғирлаб, сотишни бошладилар, - деди у Хитойнинг Phoenix телеканалига берган интервьюсида. - Кимга? Савдо Туркия орқали ўтди. Энди эса АҚШ нефтни ўғирлаб Туркияга сотмоқда. Анқара - шерикдир, улар учун бу муаммо эмас".

Бозорни биргаликда қутқарамиз: АҚШ нефт қазиб олишни қисқартирмоқда

Ўшанда Асад Туркия аввал нефтни террорчилардан, ҳозир эса Вашингтондан сотиб олаётганини таъкидлади. Кўринишидан, АҚШ Сурия конлари каби иссиқ жойдан воз кечмайди.

Кўприкларни ўрнатиш

Россия ҳам, шунингдек, мамлакатнинг шимолий-шарқида ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Туркия Анадолу хабар агентлигига кўра, Россия ҳарбий техникалари карвони Ракка вилоятига кириб, Камишли аҳоли яшаш пунктига йўл олди. Таҳлилчилар буни АҚШнинг минтақадаги фаоллигини ошиши билан боғламоқда.

Агар сурияликларнинг аксарияти америкаликларга ёмон муносабатда бўлишса, ҳамма россияликлардан миннатдор. Ўтган дам олиш кунлари Дей-ез-Зор провинцияси аҳолиси журналистларга бир йил олдин бизнинг ҳарбий кучлар томонидан қурилган Ефрат дарёси устидаги кўприк уларни ўлимдан сақлаб қолганини айтишди. Фермерлар худди шу номдаги пойтаҳтга таъминотни йўлга қўйди, дарёнинг иккала томонидаги аҳоли пунктлари ўртасидаги алоқа тикланди.

Нефт нархи ОПЕК+ йиғилишидан олдин кўтарилди

"Бу кўприк ягона. Дарёнинг нариги томонида қариндошларимиз бор олдинлари борди-келдимиз бор эди. Америка авиацияси томонидан барча 12та кўприк вайрон қилинганидан кейин улар билан кўришолмай қолдик ", - дейди муҳандис Малик ал-Умар. Энди, унинг сўзларига кўра, одамлар бир-бириникига ташриф буюрмоқдалар.

Мамлакат ҳали ҳам нотинч бўлса-да, аста-секин тинч ҳаёт йўлга тушмоқда. Яқинда хавфсиз ҳаракатланиш таъминланган М5 Дамашқ-Алеппо трассаси бўйлаб аҳоли пунктлари аҳолиси уйларни таъмирлашни, йўл бўйида хизматларни ташкил қилишни ва бўш ерларда ҳосил етиштиришни бошладилар.

М5 автомагистрали Суриядаги асосий йўллардан бири бўлиб, у пойтахтни муҳим иқтисодий марказ ва мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири - Алеппо билан боғлайди. Яқин вақтгача жангарилар уни назорат қилиб келган. Йўлнинг сўнгги назоратсиз қисми Сурия ҳукумати назоратига, яқинда қўшинлар Идлиб провинцияси шарқидаги Саракиб шаҳрига кириб келганидан кейин ўтди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.