Қашқадарёда ҳам икки бемор коронавирусни енгди

Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморга жавоб берилди. Мамлакат бўйлаб ушбу касалликдан жами 68 нафар бемор тўлиқ соғайди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бухоро ва Хоразмда беш нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб кетди

Қайд этилишича, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан.

Шу тариқада, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 68 нафар бемор тўлиқ соғайди.