ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан.
Шу тариқада, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 68 нафар бемор тўлиқ соғайди.