Ўзбекистонда яна 19 нафар бемор коронавирусдан шифо топди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлардан яна 19 нафари тузалгани ҳақида хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган яна 19 нафар бемор шифо топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 830 нафардан ошиб кетди

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиб тузалиб кетганлар сони 61 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистонда 833 киши коронавирус билан касалланган. Улардан 4 нафари вафот этган.