Карантиндаги ишрат: Қўқонда фоҳишахона фош этилди

Қўқон шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган аёл ҳибсга олинди. У 300 минг эвазига ўз уйида икки фуқаронинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Қўқон шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган аёл ҳибсга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Жиззахда ҳаммомда фоҳишахона ташкил этган фуқарога жиноий иш очилди

Хабарда ёзилишича, 06 апрель тезкор тадбир ўтказилган. Унинг давомида З.М. исмли аёл ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, Т.Ш. ва Т.Н.ларнинг  жинсий алоқа қилиши учун 300 минг сўм эвазига шароит яратиб берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, З.М.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов харакатлари давом эттирилмоқда.