ФВВ Каттақўрғондаги газ портлаши юзасидан қўшимча маълумот берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Қаттақўрғондаги ҳодиса оқибатида уч киши қурбон бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Каттақўрғон шаҳридаги газ портлаши юзасидан қўшимча маълумот берди.

Вазирлик хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 4 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Каттақўрғон шаҳрида газ портлади: қурбонлар бор

Маълум қилинишича, ҳодисадан жабрланганларнинг барчаси ушбу уйда истиқомат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага уйнинг биринчи қаватидаги квартирада ис гази сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тузилмалар ходимлари воқеа жойида қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каттақўрғон шаҳрида икки қаватли уйдаги портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, 5 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.