ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Самарқанд вилоятнинг Каттақўрғон шаҳридаги икки қаватли уйларнинг бирида газ портлади.
Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, портлаш 12 апрель куни Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Бобур кўчасидаги икки қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.
“Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди”, - дейилган хабарда.
Беш нафар фуқаро эса турли тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.