ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Президент Владимир Путиннинг соғлиғи аъло даражада, дея ахборот берди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Биринчи каналда намойиш этиладиган "Большая игра" дастури давомида.
"Сиз бунга иш тартиби орқали гувоҳ бўлиб турибсиз", - деб қўшимча қилди у.
Песковнинг айтишича, барча мулоқотлар ҳозирда видеоанжуманлар форматида ўтказилмоқда, тадбирлар сони одатий кунлардагидан ҳам баъзан кўпроқ ўтмоқда.
"Шу боис, табиийки, янада жадал ишлашга тўғри келмоқда", - деди Песков.