Коронавирусга чалинганлар қандай ўлади — қирғизистонлик шифокор билан интервью

Ноокат касалхонасининг бирорта шифокори коронавирусга чалинганларни даволашдан бош тортгани йўқ, деб ҳикоя қилади Асамидин Марипов. Улар шунчаки соғлиғи жиҳатдан нимжон бўлган тиббиёт ходимларини вирусга чалинганлардан узоқлатишга мажбур бўлган
Sputnik

Ноокат ҳудудий касалхонаси раҳбари Асамидин Мариповга қўнғироқ қилиб тушишнинг деярли имкони йўқ: шу кунларда у жуда банд. Фақат кечки тўққизга яқин у Sputnik Қирғизистон мухбири билан суҳбатлашишга вақт топди.

АҚШда Хитойни коронавирус учун "жазолаш" таклиф этилди

— Касалхонага биринчи беморларни олиб келишган вақтни эслайсизми? Улар билан учрашувга тайёргарлик қандай кечган?

— Дастлаб ҳеч кимда қўрқув ҳисси бўлмаган. Ахир биз ҳеч қачон бу сингари беморларга дуч келмаганмиз, бундай касаллик қай даражада оғир кечишини билмас эдик. Бу гриппнинг янги бир тури, деб ўйлардик. Кейин инфекция ҳақида кўпроқ маълумот олишни бошладик, ва бу ҳолат бизни коронавирусга жиддийроқ қарашга мажбур қилди.

Умуман, шундай ташхисга эга беморлар кела бошлагач, шифокорларда қўрқув йўқолди. Ҳозирда уларнинг аксарияти ўзини яхши ҳис қилмоқда.

— Бутун дунё бўйича шифокорлар коронавирусга чалиниб, вафот этмоқда. Сизнинг касалхонангизда кимдир беморларни даволашдан воз кечдими?

Янги флешмоб: аёллар яланғоч ҳолда ёстиқ билан суратга тушмоқда

— Йўқ, ахир биз Гиппократ қасамёдини қабул қилганмиз. Лекин соғлиғида жиддий муаммолар бўлган шифокорларни биз ўзимиз беморларни даволашга яқинлаштирмадик.

— Бу чиндан ҳам оддий гриппга ўхшайдими?

— Йўқ, коронавирус — аниқ грипп эмас. Вирусни юқтирганларнинг 90 фоизида умуман ҳеч қандай аломатлар йўқ. Яъни, улар организмида вирус бор ва тест ўтказилган тақдирда бу тасдиқланади, фақат беморларнинг ўзлари фақат ташувчи ҳисобланади ва инфекциядан азият чекмайдилар.

Қолган 10 фоиз беморларда касаллик ўта оғир кечиши мумкин — бунда ҳаммаси инсоннинг ёши, соғлиғи ва овқатланиши сифатига боғлиқ. Бундай ҳолатларда беморнинг бирдан иссиғи чиқади, температура 40 даражага етиши мумкин. Кейин қуруқ ва азоб берувчи йўтал бошланади.

Иккинчи суткада нафас олиш оғирлашади, бемор соғлиғи оғирлашиши мумкин, шунда уни зудлик билан жонлантириш бўлимига олиб, аппаратларга улаш талаб этилади. Бундай беморларда, сиз биласизки, ўпкаси жуда лат ейди ва улар реанимацияда доимий парваришга ва кислород терапиясига эҳтиёж сезади.

Коронавирус оддий грипп каби мавсумий касалликка айланади – эксперт

— Ҳозир Қирғизистонда коронавирус туфайли содир бўлган ўлимлар сони бешта, деб қайд этилган. Улардан бири сизнинг касалхонангизда даволанган. Шу бемор ҳақида гапириб беринг.

— Бу жуда кекса киши бўлиб, қандли диабетдан азият чекарди, Касаллик тарихида миокард инфаркти касаллиги ва B турдаги гепатит бор эди. Беморанинг иммунитети ўта паст бўлиб, шу боис, тиббиёт ходимларининг уринишлари бесамар кетди.

— Мен италиялик ва россиялик шифокорлар интервьюсини ўқиганман, улар коронавирусга чалинган одамлар ўлими оғир кечиши ҳақида гапирганлар. Бу ростми?

— Ҳа, бу рост. Инсонда кучли интоксикация юз беради, агар у ҳушида бўлса, жуда азоб чекади. Бундай беморларда секин-аста барча органлари ишдан чиқишни бошлайди. Бемор ёнида тажрибали реаниматолог бўлиши ва техник жиҳатдан яхши таъминланганлик муҳим аҳамиятга эга.

Коронавирус туфайли ўлган онахоннинг дафн маросимида қариндошлари иштирок эта олмади

— Ёшлар нисбатан касалликни енгил кечиришлари ростми?

— Бизда ёш ва ўрта ёшли тўрт нафар бемор бор эди, уларда касаллик оғир турдаги грипп сингари кечган. Бахтимизга, биз уларни даволай олдик, аммо ёши 80дан ошган беморларни даволаш осон эмас.

Бизда ҳатто коронавирусни юқтирган гўдак ҳам бор, аммо вирус унинг соғлиғига мутлақо хавф солаётгани йўқ. Болакай у билан оғримаяпти, у шунчаки ташувчи.

— Уларни қандай даволаяпсиз, ахир коронавирусга қарши препарат йўқ-ку?

— Бу касалликни даволайдиган дори ҳақиқатан йўқ. Агар вирусни юқтирган инсонда ҳеч қандай аломатлар кузатилмаса, биз унинг соғлиғини шунчаки кузатиб борамиз, сўнгра унга жавоб берамиз.

Агар иссиғи кўтарилиб, йўтал пайдо бўлса, нафас олиши оғирлашса, бемор аҳволини енгиллаштирадиган тадбирларни амалга оширишни бошлаймиз. Мисол учун, айрим ҳолатларда биз ОИВ аниқланган беморларга ишлатиладиган препаратларни қўллаймиз. Лекин бу дорилар жигар ва буйракка салбий таъсир кўрсатади.

Охири йўқ: соғайганларда коронавирус қайта пайдо бўлмоқда

Айрим касаллар кислород терапиясига муҳтож. Биз бундай ускуна билан тўлиқ таъминлай оламиз, касалхонамизда шу мақсадлар учун мўлжалланган 50та препарат бор.

—Сиз беморларни шахсан кузатиб борасиз, касаллик хавф соладиган ёшдасиз. Қўрқмайсизми?

— Йўқ, қўрқув йўқ. Ишга киришишдан олдин махсус ўқув-машғулотларини ўтказган эдик, шифокорлар коронавирусни юқтириб олмаслик учун ўзларини қандай тутишлари кераклиги борасида. Ҳамма нарсага эгамиз - махсус костюмлар, ниқоблар, этик, кўзойнак. Касалхонамизнинг бирорта ходими касалликка чалингани йўқ.

— Россиялик тиббиёт ходимлари берган интервьюларда ҳимоя костюмларини кийиш жуда кўп вақт олиши ҳақида ўқигандим.

— Ҳа, дастлабки вақтда, замонавий костюм ва ниқоблар етишмаганида, совет давридан қолган эски ҳимоя костюмларидан фойдаланишимизга тўғри келган. Уларда боғичлар сони жуда кўп. Қолаверса, бундай костюмларда ишлаш жуда оғир эди, тана терларди. Замонавий костюмлар эса 2-3 дақиқада кийилади.

— Ҳозирда коронавирус беморларини деярли бутун дунё кузатмоқда, уларга худди биологик қуролдек муносабатда бўлишмоқда. Бу даврни улар қандай яшаб ўтаяпти?

— Бундай беморлар режими ҳақиқатан жуда қатъий: улар палатани шунчаки тарк эта олмайди, уларнинг ҳожатхонаси, души ҳам алоҳида, бегоналарга улар ётган жойга кириш ман этилади.

Шу боис, айримларида депрессия кузатилаётгани ҳам бежиздан эмас. Биз уларга тез орада буларнинг барчаси поёнига етишини, улар ўз уйларига тўлақонли инсон сифатида қайтишларини тушунтирамиз.

Мирзиёев касаллик аломатларини сезган фуқароларга шифокорга мурожаат этишни маслаҳат берди

— Сизларга ёрдам бериш учун биз нима қилмоғимиз керак?

— Бу энг асосий савол! Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган осонроқ. Коронавирусга чалинган битта беморнинг даволанишига ўн эмас, юз минглаб сом сарфланади! Профилактика анча арзонга тушади.

Уйда қолинг, қўлингизни тез-тез ювинг, гигиена нормаларига амал қилинг. Шу орқали сиз ўзингини нафақат коронавирус, балки бошқа касалликлардан ҳам ҳимоялаган бўласиз.

Коронавирус пандемияси ҳақидаги энг сўнгги ва долзарб хабарларни ушбу ҳавола орқали ўқинг >>>