ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Карантинда зерикиб қолган Instagram фойдаланувчилари янги челленжни бошлаб юборишди.
Унда иштирок этиш учун аёллар уйда ёстиқ билан суратга тушишмоқда. Либос кўринишига эга бўлиш учун ёстиқ белбоғ ёрдамида танага маҳкамланмоқда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Янада мафтункор кўриниш мақсадида айрим фойдаланувчилар образни баланд пошнали пойабзал, заргарлик буюмлари ва сумкалар билан тўлдирмоқдалар.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Флэшмобнинг фойдаланувчиларга манзур бўлаётган жиҳати, унда уйдан чиқмаган ҳолда ва ортиқча уринишсиз қатнашиш мумкин.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Айрим аёллар ушбу челленжга ижодкорлик билан ёндашганлигини кўриш мумкин - улар ёстиқ ўрнига, одеал ва чойшаблардан ўзига хос кечки либос "яратишмоқда".
Посмотреть эту публикацию в Instagram
#QuarantinePillowChallenge хештеги остида бошланган челенжга турли давлатлардан 23 минг хотин-қизлар қўшилган.
The DailyMail нашри ёзишича, флешмобнинг маъноси шундаки, карантин пайтида уй кийимлари одатий ҳолга айланди, одамлар ўз фотосуратларини безаксиз ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни бошладилар.
Посмотреть эту публикацию в InstagramĐú trend xíu nè #quarantinepillowchallenge #quarantine #pillowchallenge
Қирғизистонлик интернет фойдаланувчилари ҳам челенжга қўшилган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари орасида карантин вақтида сочларини "кал"га олиш ҳам оммалашмоқда.