АҚШда Хитойни коронавирус учун "жазолаш" таклиф этилди

Америкалик сенатор Линдси Грэмнинг айтишича, Хитойни шу қадар қаттиқ жазолаш керакки, токи у келажакда ўйлаб иш қилсин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Америкалик сенатор Линдси Грэм Fox News эфирида Хитой коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган америкаликлар ўлимида ва юзага келган ишсизлик учун жавобгарлигини маълум қилди.

Коронавируснинг дунёга ҳужуми: 11 апрелда нималар рўй бермоқда?

"Пандемия Хитой ҳукумати ва унинг ҳаракатлари туфайли бошланди. Бу Хитой туфайли авж олган учинчи касаллик", - дея тушунтирган Грэм.

АҚШ "Хитойни ўз ҳатти-ҳаракатини ўзгартиришга мажбур этиши лозим", деб таъкидлаган у.

"Мен қарзимизнинг бир қисмини Хитойнинг зиммасига ўтказишни бошламоқчиман, чунки улар бизга тўлаши керак, биз уларга эмас", - деди сенатор.

Грэмнинг айтишича, Хитойни шу қадар қаттиқ жазолаш керакки, токи у келажакда ўйлаб иш қилсин.

Жон Хопкинс номидаги Университет АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 500 мингдан ошиб кетганини, 18 мингдан зиёд киши вафот этишганини хабар қилмоқда.

Жасадлар устма-уст тахланмоқда: Малкин АҚШда коронавирус пандемияси ҳақида

Айни вақтда АҚШ коронавирусни юқтирган беморлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди, ўлимлар сони бўйича эса Италиядан кейин иккинчи ўринда.

Сал олдин АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойни коронавирус бўйича дезинформацияда айблаган эди. Помпеога кўра, Хитой бу ишни америка ҳукуматининг COVID-19га қарши ҳаракатларини йўққа чиқариш учун амалга оширган. Хитой ТИВ ушбу айбловларни АҚШ кўрсатаётган комедияга йўйди. Идора вакили Хитой БССТ ва бошқа давлатларга эпидемия ҳақидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этганини таъкидлади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 1,5 миллиондан ортиқ киши ушбу вирусга чалинган, 92 мингдан зиёди вафот этган.