ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Россиялик "Питтсбург" форварди Евгений Малкин инстаграм орқали тўғридан-тўғри эфирда коронавирус пандемиясига тўхталди.
Хоккейчининг сўзларига кўра, Нью-Йорк касалликнинг эпимаркази бўлди.
“Ҳозир Нью-Йоркда ҳақиқий офат. Жуда кичик бўлган Манхеттенда миллион киши истиқомат қилади. Ҳамма нарса бир нуқтада сиқилган. Жасадлар у ерда, ҳатто Марказий паркка ҳам олиб келинганини эшитдим. Баъзи одамлар буни кўриб, ишонишмаяпти, бу фейк ва янгиликдаги актёрлар деб ўйлашмоқда. Дўстларим у ерга кўчага чиқмаяпти. Ҳамма нарса бизга янгиликлар орқали билмоқдамиз. Жасадлар бир-бирининг устига тахлашганини кўрганингизда - бу энди кулгили эмас, бу даҳшат ва катта фожиа”, - дейди спортчи.
Малкин пандемиядан сўнг дунё ўзгаришини таъкидлади. Юзага келган вазият иқтисодиёт ва маошларга ўз таъсирини кўрсатади.
“Шубҳасиз, кўп одамлар пул йўқотади. Коронавирусдан кейин иқтисодиётда қийин вазият бўлади. Умид қиламанки, барча давлатлар кичик ва ўрта бизнесга ёрдам бериш учун йўлини топади. Биз ҳам пулни йўқотмоқдамиз. Ҳали маош қисқартирилмади, аммо бу қанчалик тезроқ ўйнашни бошлашимизга боғлиқ”, - деб қўшимча қилди Малкин.
COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, 1,4 миллиондан зиёд киши вирусга чалинди, сал кам 86 минг киши вафот этди. Энг кўп АҚШда – 400 минг киши коронавирусни юқтирди.