Коронавирус ярим миллиард одамни қашшоққа айлантириши мумкин

Иқтисодчиларнинг фикрича, коронавирус туфайли қашшоқлик даражаси 1999 йилдан буён илк маротаба ортиши мумкин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Янги штаммдаги коронавирусдан бугун коинотда 1,55 миллиондан ортиқ инсонлар беморланган. Касаллик 209 ҳудуд ва мустақил давлатларни қамраб олди, 92 минг инсон ушбу вирус туфайли бевақт ҳаётдан кўз юмди.

Дунё мусулмонлари 10 апрель куни коронавирусга қарши оммавий дуо ўқийдилар

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Oxfam халқаро хайрия уюшмаси аналитиклари коронавирус бутун дунёда тахминан 500 миллион кишига қашшоқлик билан таҳдид солаётганини аниқладилар.

Тадқиқот Халқаро валюта фонди ва Бутунжаҳон банкининг анъанавий йиғилиши олдидан ўтказилган.

Экспертлар коронавирус уй хўжаликларига зарба беришини, натижада уларнинг сони қисқаришини аниқладилар.

"Ҳозирда 2008-йилги инқироздан ҳам кўра чуқурроқ бўлган иқтисодий инқироз авж олмоқда. Прогнозлар шуни кўрсатмоқдаки, дунёдаги қашшоқлик 1999 йилдан буён биринчи марта ошиши мумкинлигини кўрсатмоқда", - дейилади ҳужжатда.

Қашшоқлик критерийлари Бутунжаҳон банки томонидан аниқланган.

Коронавирус пандемиясидан кейин дунё сиёсатида қандай ўзгаришлар рўй беради?

Шу аснода, кишининг бир кунлик даромади 1,9 доллардан кам бўлса, бу қашшоқликликнинг энг паст нуқтаси, деб олинади (бундайлар сони тахминан 10%), кунига 5,5 доллар даромад оладиган ишчи қашшоқдир(булар ҳозир коинотнинг 46 % га яқин аҳолисидир).

Коронавирус туфайли юзага келган иқтисодий инқироз туфайли ҳисоботда қашшоқлик чегарасида яшайдиган одамлар сони кўпайиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу кўрсаткич 434 миллион кишига етади.

Шу билан бирга, экспертларнинг қўшимча қилишларича, ҳужжатларда энг кескин сценарий тақдим этилган бўлиб, у жаҳондаги ўртача даромадлар 20%га қисқаришини назарда тутади.