"Хатарлар сақланиб қолмоқда". Эксперт ОПЕК+ учрашуви натижаларига баҳо берди

ОПЕК+ асосий давлатлари, Мексикани ҳисобга олмаганда, нефт қазиб олишни қисқартириш параметрлари бўйича келишиб олдилар. Энергетик хавфсизлик бўйича эксперт Игорь Юшков Sputnik радиоси эфирида учрашув натижаларига баҳо берди
Sputnik

Ўн соат давом этган музокаралар натижаларига кўра, ОПЕК+ иштирокчилари май-июн ойларида нефт қазиб олишни кунига 10 миллион баррелга камайтиришга келишиб олдилар, аммо битим кучга кириши учун Мексиканинг розилиги талаб қилинмоқда.

ОПЕК+ битимининг янги параметрлари ошкор қилинди

"Ушбу босқичда ишлаб чиқариш мажбуриятлари ОПЕК давлатлари учун кунига 6,085 миллион баррелни ва ОПЕКдан ташқаридаги давлатлар учун кунига 3,915 миллион баррелни ташкил этди", - дедм РИА Новости агентлигига Озарбайжон Энергетика вазирлигидаги манба.

Йилнинг қолган қисмида қазиб олишнинг умумий қисқариши кунига 8 миллион баррелни ташкил қилади, 2021 йил январидан 2022 йил апрелгача ОПЕК+ ишлаб чиқаришни 6 миллион баррелга камайтириш мажбуриятини олади.

Учрашувнинг якуний баёнотидан келиб чиққан ҳолда, Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ янги келишувини май ойидан июн ойи охиригача амалга оширишда кунига 8,5 миллион баррелдан кўп бўлмаган ҳажмда қазиб олишлари керак.

Агентликнинг манбасига кўра, аввалроқ ОПЕК+ иштирокчиларининг ишлаб чиқаришни қисқартиришни ҳисоблашнинг базавий даражаси бўйича позициялари бир-бирлариникидан фарқланаётган эди. Дастлаб Мексика ҳукумати ишлаб чиқаришни кунига 400 минг баррелга қисқартириш бўйича уч босқичли квотага кўнмай, ишлаб чиқаришни кунига 100 минг баррелга қисқартиришни таклиф қилди. Хом-ашё қазиб олишни қисқартириш мажбуриятларини бажариш доирасида Мехико яқин икки ой давомида айнан шу миқдорда қисқартиришга тайёр. ОПЕК+ вазирлари ушбу масала бўйича музокараларни жума куни давом эттирадилар.

Трамп нефт қазиб олиш ҳажмини ОПЕК+ билан мувофиқлаштиришдан бош тортди

Sputnik радиоси эфирида Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети эксперти, Миллий энергия хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшков учрашув натижаларини шарҳлади.

"ОПЕК+нинг эски форматининг асосий ўйинчилари келишганига ва кўпчилик иштирокчилар эълон қилинган параметрларга рози бўлишига қарамай, буларнинг барчасига қарши чиқаётган Мексика бор. Консенсуссиз битим тузилиши мумкин эмас. Ҳар доим ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш бўйича келишув бирдам розилик асосида тузилган. Агар улардан биронтаси иштирок этишни рад этса, унда қолганларкйидаги масалани кўтаради: нима учун биз қисқартиришга мажбурмиз, бошқа биронтаси бу ишни қилмайдида бизнинг ҳаракатларимиз самарасини кўриб ўтиради? Худди шу савол – келишувда илгари ҳам қатнашмаган давлатларга. Булар, авваламбор АҚШ, Буюк Британия ва Норвегия”, - деди Игорь Юшков.

Унинг эслатишича, АҚШ илгари ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин эди, бу асосан ОПЕК+ давлатлари нефт нархини қўллаб-қувватлашга келишиб олганлари ҳисобига. Вашингтон энди нефт ҳажмини чеклашга рози бўладими йўқми номаълум, ҳисоблайди эксперт.

"Америка Қўшма Штатлари ўзининг сланец лойиҳаларида ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширди, чунки ОПЕК+ келишуви нефт нархини бир баррел учун 50-60 доллар даражасида ушлаб туриш имкони берди. Энди Россия америкаликлар ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтириш жараёнига ҳисса қўшиши шартини илгари сурмоқда, бу онлайн-йиғилиши доирасида муҳокама қилинади. АҚШ бунгача ўз ҳиссасини табиий равишда қўшишини таъкилаганди, чунки жорий паст нархларда ишлаб чиқариш шундоқ ҳам пасаймоқда. Аммо қолган иштирокчилар АҚШ аниқ ҳажмларни эълон қилишини ва бу чекловларга амал қилишга кафолат беришларини талаб қилмоқдалар. Бу мажбуриятларни ўз зиммаларига оладими, йўқми, ҳозирча ноаниқ”, - деди Игорь Юшков.

Нефт нархи ОПЕК+ йиғилишидан олдин кўтарилди

Унинг прогнозларига кўра, ҳозир ҳамма келишувга эришса ҳам, нархлар бир мунча вақт кўтарилмайди.

"Нефтни сақлаш омборларининг тошиб кетиши сценарийси хатарлари ҳамон сақланиб қолмоқда, чунки битим 1 майдан ишлай бошлайди ва апрелда дунёдаги нефт омборларининг катта қисми тўлдирилади ва бу бозорга босим ўтказади. Нархларнинг кўтарилиши июн-июл ойларидан кейин содир бўлади, ҳозирда эса у бир баррель учун 35 доллардан пастроқда ўйнаши мумкин", - деди Миллий энергетик хавфсизлик жамғармасининг етакчи таҳлилчиси.

ОПЕК+ давлатлари 6 мартда нефт қазиб олишни қисқартириш учун битим параметрларини ўзгартириш ёки келишувни узайтириш тўғрисида келиша олмадилар. Натижада, 1-апрелдан собиқ иттифоққа аъзо мамлакатларида қазиб олиш бўйича чекловлар олиб ташланди. Бу коронавирус пандемияси билан бир қаторда, нефт бозорининг инқирозига сабаб бўлди.