ОПЕК+ битимининг янги параметрлари ошкор қилинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишНефтяные станки-качалки
Нефтяные станки-качалки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пайшанба куни бўлиб ўтган ўн соатлик музокаралар натижаси бўйича ОПЕК+ бу шартларга рози бўлмаган Мексика келишилган квоталарни бажаришга мажбур деган шарт билан ҳамкорлик декларациясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. ОПЕК+ иштирокчилари май-июн ойларида ишлаб чиқаришни кунига ўн миллион баррелга қисқартириш мажбуриятини ўз зиммаларига олди, аммо битим кучга кириши учун Мексиканинг розилиги талаб қилинади, деб ҳабар беришди РИА Новостига Озарбайжон Энергетика вазирлигида.

Мероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
Трамп нефт қазиб олиш ҳажмини ОПЕК+ билан мувофиқлаштиришдан бош тортди

Пайшанба куни бўлиб ўтган ўн соатлик музокаралар натижаси бўйича ОПЕК+ бу шартларга рози бўлмаган Мексика келишилган квоталарни бажаришга мажбур деган шарт билан ҳамкорлик декларациясини қабул қилди.

"Ушбу босқичда ОПЕК давлатлари учун ишлаб чиқариш мажбуриятлари кунига 6,085 миллион баррелни ва ОПЕКдан ташқаридаги давлатлар учун кунига 3,915 миллион баррелни ташкил этди", - дея битим тафсилотлари ошкор қилди Озарбайжон Энергетика вазирлиги.

Йилнинг қолган қисмида ишлаб чиқаришнинг умумий пасайиши саккиз миллион баррелни ташкил этади, яъни 2018 йил октябр ойига нисбатан 18%. 2021 йил январидан 2022 йил апрелгача ОПЕК + ишлаб чиқаришни олти миллион баррелга қисқартириш мажбуриятини олган, бу 2018 йил октябр ойига нисбатан 14% ташкил этади.

Учрашувнинг якуний баёнотидан келиб чиққан ҳолда, Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ янги келишувининг май ойидан июн ойи охиригача амалга оширилганида, кунига 8,5 миллион баррелдан кўп бўлмаган нефт ҳажмини қазиб олишга мажбур бўлади.

Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

РИА Новости манбаларининг хабар беришича, Мексика ва ОПЕК+ бошқа иштирокчилари янги келишув бўйича ишлаб чиқаришни қисқартириш хисоби базавий даражалари бўйича бир-бирлари билан келиша олмади. Ушбу мамлакат ҳукумати ишлаб чиқаришни 2018 йил октябр ойи ҳисобидан келиб чиқиб кунига 400 минг баррелга қисқартиришга қаратилган ОПЕК + битимининг уч босқичли квотасига рози бўлмаганлар ва ишлаб чиқаришни атиги 100 минг баррелга қисқартиришга тайёр эканликларини билдирган.

Муҳокама жума куни G20 формати асосида давом этади.

ОПЕК+ давлатлари 6 мартдаги нефт қазиб олишни қисқартириш учун битим параметрларини ўзгартириш ва келишувни узайтириш бўйича келиша олмадилар. Натижада, 1-апрелдан олдинги альянсга аъзо мамлакатларда қазиб олиш бўйича чекловлар йўқ бўлди. Бу коронавирус пандемияси билан бир қаторда, нефт бозорида инқирозга олиб келди.

Янгиликлар лентаси
0