Афғонистонда юз нафар “Толибон” аъзолари қамоқдан озод қилинди

Афғонистон ҳукумати президент фармонига кўра қамоқхоналардан биринчи гуруҳи - 100 нафар “Толибон” аъзоларини озод қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Афғонистон ҳукумати 100 нафар “Толибон”* аъзоларини озод қилди.

Афғонистонда НАТО авиабазаси ракеталар билан ўққа тутилди

TOLOnews хабар қилишича, мамлакат президенти Ашраф Ғанининг фармонига асосан ҳукумат “Толибон” ҳаракати аъзоларини озод қилди.

Озод қилишда уларнинг ёши, соғлиғи ва жазони ўташ муддати инобатга олинди.

Озод қилинганлар рўйхати аввал “Толибон” ва Афғонистон ҳукумати вакиллари учрашувида муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи охирида Қатарда АҚШ ва “Толибон” тинчлик битимини имзолашганди. Бу битими Афғонистондан хорижий қўшинларини олиб чиқиш ва афғонлараро музокаралар бошланишини кўзда тутади.

“Толибон” аъзоларининг асирлар ва озодликдан маҳрум этилгандан сўнг бу музокаралар бошланиши керак.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот