Қорақалпоғистонда янги ҳарбий қисм ташкил этилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ тасарруфидаги Нукус гарнизонида янги ҳарбий қисм ташкил этилди. Тафсилотлар бизнинг материалимизда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Нукусда янги ҳарбий қисм ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Ўзбекистон армияси нима учун коронавирусдан қўрқмайди

Ҳарбий қисмнинг тантанали очилиш маросимида ҳарбий округ масъул офицерлари ва ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этди.

"Тўлиқ янгидан қуриб фойдаланишга топширилган ҳарбий қисм бино ва иншоотлари энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Қулай ва шинам машғулот хоналарига эга. Барча шароитлар бадастур. Ўйлаймизки, ушбу қулайликлар юрт ҳимоячиларига манзур бўлади", - дейилади хабарда.

Қорақалпоғистонда янги ҳарбий қисм ташкил этилди

Сўзга чиққанлар ушбу ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўз зиммаларидаги шарафли вазифани масъулият билан адо этиб, доим олдинги сафларда бўлишига тилак билдиришди.