ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Нукусда янги ҳарбий қисм ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Ҳарбий қисмнинг тантанали очилиш маросимида ҳарбий округ масъул офицерлари ва ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этди.
"Тўлиқ янгидан қуриб фойдаланишга топширилган ҳарбий қисм бино ва иншоотлари энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Қулай ва шинам машғулот хоналарига эга. Барча шароитлар бадастур. Ўйлаймизки, ушбу қулайликлар юрт ҳимоячиларига манзур бўлади", - дейилади хабарда.
© Министерство обороны УзбекистанаОткрытие в Нукусе новой воинской части
Открытие в Нукусе новой воинской части
© Министерство обороны Узбекистана
Сўзга чиққанлар ушбу ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўз зиммаларидаги шарафли вазифани масъулият билан адо этиб, доим олдинги сафларда бўлишига тилак билдиришди.