АҚШ ва Европада очарчилик қўзғолонлари бошланиши мумкин - эксперт

Мутахассис фикрига кўра, Америка ва Европада озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ўғирлик ва босқинчилик жиноячтлари кескин ошиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik, Максим Рубченко. Дунё бўйлаб карантин туфайли уйда ўтиришга мажбур бўлган миллионлаб одамларда пул ва сабр-тоқат тугамоқда. Таъминот занжирларининг узилиши натижасида келиб чиққан озиқ-овқат танқислиги ҳатто бой мамлакатларда ҳам тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Европа ва АҚШда ижтимоий низолар аллақачон авжига чиқмоқда. Кейинчалик нималарни кутса бўлади, бу ҳақда РИА Новости материалида.

"Оч ўйинлар"

"COVID-19 пандемияси миллионлаб одамларнинг ҳаётига катта таъсир кўрсатди. Самарасиз сиёсий қарорлар озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқармоқда ва бу кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келади", - деди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош директори Цюй Донгю.

БМТ коронавирус туфайли барча санкцияларни бекор қилишга чақирди

Унинг таъкидлашича, коронавируснинг авж олиши барча тааллуқли карантин чоралари билан биргаликда катта логистика муаммоларини келтириб чиқарди. "Дунёда барчани тўйдиришга озиқ-овқат етарли, - дейди FAO раҳбари. - Аммо бирон жойга озиқ-овқат етиб бормаслиги хавфи катта".

FAO таъминот узилишларини минималлаштириш учун "глобал, келишилган ва изчил" ҳаракатларга чақирмоқда. Энг муҳими: Цюй Цонгю озиқ-овқат экспортини чеклаб бўлмайди деб ҳисоблайди.

"Бундай чеклашлар жаҳон бозорида жиддий таназзулга олиб келади, нархлар кўтарилиб кетади ва кўпчилик учун озиқ-овқат маҳсулотлари етишмай қолади", - дея хулоса қилди у. Бундай вазиятда кенг миқёсдаги ижтимоий низолар ҳатто бой мамлакатларда ҳам юзага келиши мумкин.

FAOнинг ташвиши асосли. Дунёдаги гуруч йирик экспортчиларининг учтасидан бири бўлган Вьетнам ушбу доннинг экспортини тўхтатиб қўйди. Қозоғистон буғдой уни, гречка ва сабзавотларни, шу жумладан пиёз, сабзи ва картошкани экспорт қилишни тақиқлади. Россия гречка ва гуручни чет элга сотмай қўйди, Беларус эса гречка, пиёз ва саримсоқни.

Ғарб экспертлари буғдойнинг энг йирик экспортчиси - Россия дон етказиб беришни тўхтатса нима бўлишини муҳокама қилишдан қўрқишмоқда. Чикагодаги савдо биржасидаги буғдой икки ҳафта ичида 11 фоизга ўсгани ажабланарли эмас.

"Биз чак-чегарага етдик"

Чегаралар ёпилиши муносабати билан агросаноат мажмуасидаги қуйи лавозимларда одатда меҳнат муҳожирларига тегишли бўлган ишчи кучлари ҳалокатли тарзда етишмаяпти. Фермаларда ҳосил йиғиб олгани одам йўқ, қушҳоналарда ва гўштни қайта ишлаш заводларида деярли ҳеч ким қолмади, ҳатто озиқ-овқатларни ташиш ҳам катта муаммо.

“Аламни унутмаймиз”. Европа карантиндан кейин ҳисоб-китобни амалга оширишга тайёрланмоқда

Қишлоқ хўжалигида инқирозга йўл қўймаслик учун, Евроиттифоқ эпидемия хавфига қарамай, "фавқулодда муҳим ишчилар", шу жумладан мавсумий теримчиларни ва юк машиналари ҳайдовчиларига киришга рухсат берди.

Бироқ, бу аҳолига пул билан ёрдам бермайди. Шу кунларда, Ғарбнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ижтимоий тармоқлардаги видеони тарқатишди, унда Италиянинг Палермо шаҳрида яшовчи бир киши унинг оиласи уч ҳафта карантинда ётганидан кейин бир центи ҳам колмаганини, ва қизида "шаҳарнинг бошқа болалари сингари" - охирги нон бўлаги қолганини гапиргани қўрсатилган.

"Одамлар 15-20 кундан бери қулфланган ва улар чегарага етди, - деб огоҳлантирди у. - Сиз бундан афсусланасиз, биз қўзғолон кўтарамиз".

Палермо мэри Леолуcа Орландо журналистларга, Италиянинг жанубидаги тартибсизликлар хавфи жуда катта, чунки фуқароларнинг норозилигидан "тизимни беқарорлаштиришга" ҳаракат қилаётган жиноий тузилмалар фойдаланишга уринмоқда.

Европа ваҳима - энг хавфли душман эканлигини унутди

"Вақт ўтгани сайин, шунча кам ресурс қолмоқда. Одамларнинг шундоқ ҳам кам маблағлари тугамоқда. Тез орада ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар пайдо бўлади", - деди Орландо.

Италиянинг Жанубий минтақалар бўйича вазири Жузеппе Провенцано ҳам ижтимоий кескинликлар ва мамлакатнинг камбағал ҳудудларида фуқаролар тартибсизликлари эҳтимоли ошганини таъкидлади. "Аҳолининг катта қисмининг соғлиғи, даромадлари ва келажаги ҳақида хавотири тезда ғазаб ва нафратга айланишидан қўрқаман", - деди у La Repubblica газетасидаги интервьюсида.

Нашрнинг хабар беришича, Палермо ва Неапольда полиция супермаркетларни бир неча бор талон-тарож қилиш ҳолатларидан кейин ўз ҳимоясига олишига тўғри келди. Ижтимоий тармоқларда ҳатто бирон бир дўконга хужумда  қатнашиш таклифлари ҳам мавжуд.

Вақт масаласи

Америкалик мутахассисларнинг АҚШда вазият яқин орада "Италия сценарийси" бўйича давом этишига шубҳалари йўқ. Бунга камида учта омил ҳисса қўшади. Биринчиси молиявий. Икки ҳафта ичида ишсизлик бўйича нафақа олиш учун янги аризалар сони ўн миллионга яқинлашди. Апрел ойида бу рақам, барчанинг фикрига кўра, яна 3-4 бараварга ўсади.

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди

Шу билан бирга, GOBankingRates аналитик компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, декабр ойида америкаликларнинг 69 фоизи ўзларининг омонат ҳисобварақларида минг доллардан кам маблағ қолган, шу жумладан респондентларнинг 45 фоизи ўзларининг умуман омонати йўқлигини ва ойликдан ойликкача яшашларини тан олишган. Эпидемия бошланганида улар озиқ-овқат ва зарур товарларни ғамлаб ололмаганлари аниқ, энди эса кўпчилик ўз иш ҳаққиларини йўқотиб, ҳамма нарсадан айрилдилар.

DailyMail газетасининг ёзишича, Лос-Анжелеснинг ўзида, уйсизлар учун Skid Row бепул овқатланиш ошхонасига ташриф буюрувчилар сони уч баравар кўпайди. "Хайрия ташкилотларига ёрдам мурожаатлари ҳаддан ташқари кўп, уларнинг молиявий ресурслари эса тугаб бормоқда", - деб ёзади нашр.

Тез орада миллионлаб америкаликлар ўзларини ва оилаларини боқиши учун янги усулларни излашга мажбур бўлишади. Ва ҳар доим ҳам бу усуллар қонуний бўлмайди.

Иккинчи омил - бу маҳсулотларнинг тақчиллиги. Март ойидаги талабдан кейин Америка озиқ-овқат дўконлари ҳануз тикланолмади. Ва гап шунчаки ақлдан озган одамлар юзлаб рулонларда ҳожатхона қоғозини сотиб олишда эмас.

АҚШ коронавирус пандемияси эпимарказига айланиши мумкин - ЖССТ

Одатда, америкаликларнинг 36%и уйдан ташқарида овқатланадилар - кафеларда, ошхоналарда, ресторанларда. Бироқ, карантин туфайли умумий овқатланиш нуқталари ёпилди, энди ҳамма уйда пиширмоқда ва шунга мос равишда озиқ-овқатларни супермаркетларда сотиб олишмоқда. Америка савдо тизими бундай ҳолатга мўлжалланмаган.

Ва ниҳоят, эпидемия кўплаб давлат хизматларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ишини издан чиқарди. Нью-Йорк, Детройт, Лос-Анжелес ва бошқа шаҳарларда юзлаб полиция ходимлари COVID-19 билан касалланган. Янги инфекцияланиш ҳолатларини олдини олиш учун маҳаллий ҳокимият полиция гуруҳларини чақирувларга етиб бориш сабаблари рўйхатини чекламоқда.

Хусусан, Цинциннатида энди полиция итнинг тишлаши, автомобил рақамларини ўғирланиши, телефон орқали тажовуз қилиш ёки мулкка зарар етказиш ҳолатларида етиб келмайди. Шунингдек "агар ҳуқуқбузарни зудлик билан ҳибсга олиш имконияти бўлмаса", уйдаги зўравонлик ёки ўғирлик тўғрисидаги хабарлар ҳам эътиборга олинмайди. Бутун мамлакат бўйлаб дўконлар ва ресторанларда чақирилмаган меҳмонлардан қўрқиб, деразаларни ёгоч билан қоқиб ташланиши бежиз эмас.

Оддий америкаликларга келсак, улар ўзларини ҳимоя қилишга тайёрланмоқдалар. Ўтган ойда Гуглда энг кенг тарқалган қидирувлар "патронларни қаердан сотиб олиш мумкин" ва "онлайн равишда патронларни қандай сотиб олиш мумкин" бўлган.

Гиперинфляция – АҚШ учун муқаррар сценарийга айланмоқда

ФҚБ маълумотларига кўра, март ойида АҚШда қурол сотиш 33 фоизга ўсган. Америкаликлар ўтган йилгига нисбатан 91,1% кўпроқ тўппонча сотиб олган, милтиқ ва винтовкалар савдоси - 73,6%га ўсди. Энг кўп сотиладиган китоб Кэт Эллиснинг "COVID-19 пандемияси пайтида тирик қолиш бўйича қўлланма", унинг каттагина қисми "уйингизга эҳтимолий ҳужумларга қандай тайёргарлик кўриш ва мулкингизни ҳимоя қилиш" ҳақида.

"Оммавий карантин фуқаролик тартибсизликлари ва зўравон жиноятларга олиб келиши - бу вақт масаласи ҳолос, - дейди америкалик журналист ва ёзувчи Дейзи Лютер. - Сизда озиқ- овқат бўлиши мумкин деб ўйлайдиган одамлар сизнинг эшигингиз олдида пайдо бўлади. Бошида улар шунчаки сўрашади, кейин улар талаб қила бошлайди. Ва нафақат сиздан, балки маҳаллий бизнесдан ҳам, кейин ўғирлик ва зўравонликлар бошланади, кейин одамлар ўз уйлари ва корхоналарини қўлида қурол билан ҳимоя қилишади. Ва охири-оқибат - фуқаролик уруши, ҳарбий ҳолат ва бизнинг мамлакатимизда ҳеч қачон бўлмаган ҳолат - тоталитаризм".