"Тахиатош" ИЭСда 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмаси ишга туширилди

Куни кеча "Тахиатош ИЭС"да дастлабки буғ-газ қурилмасининг ишга тушириш  жараёни амалга оширилган.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. "Тахиатош" ИЭСда ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда, деб хабар қилади "Иссиқлик электр станциялари" АЖ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Тахиатош ИЭС қурилишини тезлаштиришни буюрди

Хабарда таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида бугун 3 апрель куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмасининг ишга тушуриш  жараёни амалга оширилди.  

"Ушбу йирик инвестицион лойиҳа мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиятош ИЭСда  230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бажарилмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.

Лойиҳа замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.