Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 187 нафарга етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 187 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг яна тўрт нафари шифо топди

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 187 нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 203 давлатида жами 935 мингдан зиёд нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 194 мингдан зиёди касалликдан фориғ бўлишга муваффақ бўлган. 47 мингдан зиёд эса вирус қурбонига айланган.

Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар 12 кишини ташкил этмоқда. ССВ хабарига кўра, тез орада яна ўн нафар беморга жавоб берилади.