ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна тўрт нафари бутунлай соғайиб, реабилитацияга чиқарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
© Минздрав УзбекистанаВыздоровели еще четверо заболевших коронавирусом
Выздоровели еще четверо заболевших коронавирусом
Таъкидланишчиа, беморларнинг бир нафари БААнинг Дубай шаҳридан, яна бир нафари Туркиядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган.
© Минздрав УзбекистанаВыздоровели еще четверо заболевших коронавирусом
Выздоровели еще четверо заболевших коронавирусом
“Уларни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди”, — дейилган хабарда.
Шу тариқа Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар 12 кишига етди. Коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 173 киши ташкил қилган.