Президентлар махсус ниқоблари - фото

Sputnik

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 203 давлатида жами 935 мингдан зиёд нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 194 мингдан зиёди касалликдан даволанган. 47 мингдан зиёд инсон эса вирус қурбонига айланган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 190 нафарни ташкил этмоқда.

Фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади.

Карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш қонунга зид ҳисобланади.

Ушбу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан қонунга мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача, яъни 1 млн 115 минг сўм миқдорда жарима жазоси қўлланилишига асос бўлади.

Ниқоб таққан хорижий давлат етакчилари акс этган суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

 

1 / 16
Словакия президенти Зузана Чапутова и бош вазири Игорь Матович
2 / 16
Россия президенти Владимир Путин махсус ҳимоя кийимида Коммунаркадаги касалхонага ташриф буюрди.
3 / 16
Франция президенти Эммануэль Макрон
4 / 16
Хитой етакчиси Си Цзиньпин, Пекинда ҳарбий тиббий академияга ҳимоя ниқобида ташриф буюрди.
5 / 16
Ливан Ички ишлар вазири Муҳаммад Фаҳми
6 / 16
Хорватия президенти Зоран Миланович
7 / 16
Венесуэла президенти Николас Мадуро
8 / 16
Италия Шимолий Лига етакчиси Маттео Сальвини парламентида.
9 / 16
Украина президенти Владимир Зеленский Юқори рада йиғилишида.
10 / 16
Украина собиқ президенти Пётр Порошенко.
11 / 16
Испания парламенти аъзоси Jose Maria Sanchez Garcia.
12 / 16
Бразилия президенти Жаир Болсонару
13 / 16
Исроил бош вазири акс этган плакат.
14 / 16
Япония депутатлари.
15 / 16
Корея бош вазири Чон Се Гюн
16 / 16
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев