Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 203 давлатида жами 935 мингдан зиёд нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 194 мингдан зиёди касалликдан даволанган. 47 мингдан зиёд инсон эса вирус қурбонига айланган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 190 нафарни ташкил этмоқда.
Фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади.
Карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш қонунга зид ҳисобланади.
Ушбу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан қонунга мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача, яъни 1 млн 115 минг сўм миқдорда жарима жазоси қўлланилишига асос бўлади.
Ниқоб таққан хорижий давлат етакчилари акс этган суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.