Хитой коронавирус вакцинасини турли мамлакатлар беморларида синаб кўрмоқчи

Олимларнинг фикрича, вирусдан энг кўп азият чеккан мамлакатларда дорини синовдан ўтказиш янада ишончли натижаларга эришишга ёрдам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Янги турдаги коронавирус вакцинаси устида ишлаётган хитойлик шифокорлар ўз синов географиясини чет мамлакатларга кенгайтириш ниятида, деб хабар беради South China Morning Post.

Шимолий Корея шифокорлари мамлакатда COVID-19 билан беморланганлар йўқлигини айтди

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 га қарши вакцинани ишлаб чиқиш Хитой Халқ-Озодлик Армияси Ҳарбий Тиббиёт Академияси олимлари ва мамлакатдаги фармацевтика компанияларининг мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда, вакцина устида олиб борилаётган ишларда Эбола вирусига қарши вакцина тажрибаси ҳисобга олинган.

Вакцинанинг клиник синовлари 16 март куни Уханда бошланди, унда юздан ортиқ кўнгиллилар иштирок этди. Олимлар номаъқул таъсирнинг намоён бўлишини аниқлаш, шунингдек, иштирокчилар танасида коронавируснинг S-оқсилига қарши махсус антитаначалар ҳосил бўлганлигини аниқлашни режалаштиришмоқда.

"Биз вирусни тез ушлаб қолдик, энди вакцинани текшириш учун тасдиқланган ҳолатлар етарли эмас. Минглаб одамларнинг текшируви талаб қилиниши мумкин", -  дейди вирусологлар.

Президентлар махсус ниқоблари - фото

Тадқиқот биринчи босқичининг дастлабки натижаларини апрел ойининг охиригача олиш режалаштирилмоқда, аммо синовнинг кейинги босқичларида шифокорларга иштирокчилар сонини кўпайтириши керак бўлади: гап минглаб одамлар ҳақида кетмоқда. Шунингдек, олимлар таъкидлашларича, кўп зарар кўрган мамлакатларда ўтказилган тестлар янада ишончли натижаларга эришишга ёрдам беради.

Академия вакилларининг баёнотига кўра, Хитой чет элда вакцинанинг синовларини фақатгина унинг самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаш учун бошлаш ниятида. Таъкидланишича, кўплаб давлатлар тадқиқотчилар билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдиришди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Дунё бўйича 820 мингдан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 40 мингдан кўпроқ одам вафот этган.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 190 кишини ташкил этмоқда. 2 киши вафот этган.