Хитой Россияга нефт урушида ёрдам беради

Хитойнинг нефтни қайта ишлаш заводлари апрел ойида бир миллион тоннадан ортиқ Россия нефтини етказиб бериш бўйича шартномалар тузди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik, Максим Рубченко. Хитойнинг нефтни қайта ишлаш заводлари апрел ойида бир миллион тоннадан ортиқ Россия нефтини етказиб бериш бўйича шартномалар тузди. Хитой иқтисодиёти коронавирус эпидемиясидан тикланмоқда, корхоналар ўз фаолиятини қайта бошламоқда ва мамлакатда ёқилғига талаб ортмоқда. Бу маҳаллий нефт компаниялари учун жаҳон бозоридаги нархлар урушида муваффақиятининг асосий омили бўлиши мумкин.

Қиммат нефт қачон қайтади

Самоости давлати тикланмоқда

Пандемияни жиловлаб, Пекин иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чораларни кўрди. Солиқлар, кредитлар бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди. Хитой Халқ банки бозорларга 1,2 триллион юан (170 миллиард доллардан ортиқ) қўшимча ликвидлик тақдим қилди, Молия вазирлиги эса маҳаллий ҳокимиятларга инфратузилма лойиҳалари учун мақсадли облигациялар чиқаришга рухсат берди.

Натижада, сешанба куни Хитой миллий статистика бюросининг хабар беришича, март ойида таъминот менежерларининг расмий индекси феврал ойида рекорд паст 35,7гача қулашидан кейин март ойида 52,0гача кўтарилди (50 дан юқори индекс иқтисодий фаоллик ўсаётганини англатади).

Ишлаб чиқаришда индекс деярли икки бараварга - 27,8 дан 54,1 гача, янги экспорт буюртмаларида - 28,7 дан 46,4 гача. Импортнинг пасайиши деярли тўхтади - бир ой ичида индекс 31,9 дан 48,4 гача кўтарилди.

Биринчидан, энергия ташувчилари импорти кўпайди, чунки ишга қайтган корхоналар хом ашё ва тайёр маҳсулотни ташиш учун электр энергияси ва ёқилғини талаб қилади. Шу билан бирга, бюджет харажатларини оптималлаштириш доирасида Пекин қуёш ва шамол электр станциялари учун субсидияларни бекор қилишни режалаштирмоқда - қайта тикланадиган энергия ўзини-ўзи таъминлаши керак.

Трамп Россия ва Саудия Арабистони билан нефт борасида музокаралар бошланишини эълон қилди

Хитой ҳукумати Вашингтон билан янги савдо келишувини бажаришга тайёр эканликларини намойиш этиш учун ёқилғи талабининг тикланишидан фойдаланиб, йил давомида АҚШнинг суюлтирилган газининг биринчи партиясини сотиб олишларини эълон қилди. Бироқ, аввалгидек энергия ташувчиларининг асосий қисми Россиядан келади.

Шундай қилиб, апрел ойида Россия компаниялари Хитойга феврал ойига нисбатан икки баравар кўпроқ хом ашё юборадилар - 540 минг тонна, апрелда 1 миллион тонна (март ойида Хитой қайта ишлаш заводлари 700 минг тонна сотиб олган).

Шундок ҳам ютамиз

Буларнинг барчаси жаҳон нефт бозорида Россия, Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликнинг асосий омилига айланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб ОПЕК+ битими ўз кучини йўқотди ва энди ҳар бир мамлакат ўзи учун ишлаб чиқариш ва экспортнинг мақбул ҳажмини ўзи белгилайди.

Саудия Арабистони жаҳон бозоридаги улушини кенгайтириш умидида очиқча даепингга ўтди. Ар-Риёд апрел ойида экспортни учдан бир қисмга - кунига 12,3 миллион баррелгача кўтаришини эълон қилди ва Европага Брент нави нархига нисбатан 10,25 долларга арзонроқ нефтни таклиф қилиши орқали нархларни кескин пасайтириб юборди.

"Энергетика вазирлиги Saudi Aramco га келгуси ойларда таъминотни кунига 12,3 миллион баррел даражасида давом эттиришни буюрди", - деб ҳабар берди Саудия ҳукумати.

Эксперт: нефт бўйича музокаралардан ҳаммадан кўпроқ Трамп манфаатдор

Натижада, 30 март куни, ОПЕК+ келишувининг охирги кунида, Брент ўн саккиз йил давомида энг паст даражага - баррели учун 22,58 долларга етди. Бу Россия бюджетига ўрнатилган нархнинг ярмига тенг ва Саудия Арабистони давлат бюджетининг зарарсизлик даражасидан деярли тўрт баравар кам.

Бироқ, Ар-Риёднинг дунёни арзон нефт билан тўлдириш режалари кутилмаган тўсиққа дуч келди - гарчи демпингга қарамай,Европадаги ва АҚШдаги нефтни қайта ишлаш заводлари, қўшимча харидларни рад этишмоқда.

Гап шундаки, коронавирус эпидемияси туфайли ёқилғига талаб пасайган ва барча омборхоналар сотилмай қолиб кетган нефтга тўла. Қўшимча сотиб олгани жой йўқ.

Помпео АҚШ Беларусга нефт етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди

Бундан ташқари, баъзи Америка компаниялари эндиликда хом ашёни салбий нархларда сотишмоқда. Хусусан, Mercuria ўзининг 30 март кунги нархномасида Wyoming Asphalt Sour (битум ишлаб чиқаришда ишлатиладиган қуюқ нефть) нави нархини бир баррел учун минус 0,49 доллар нархини кўрсатган.

Нефт сотувчиларининг фикрига кўра, нефтни қайта ишлаш заводлари ва магистрал қувурлардан узоқда жойлашган майдонларда қазиб олинган барча хом ашё салбий зонага ўтади.

Бундай вазиятда сотув ҳажми энг юқори бўлган мамлакат нефт урушида ғалаба қозониш учун катта имкониятларга эга. Россия Хитойнинг асосий нефт етказиб берувчиси сифатида энг яхши ҳолатда ва рақобатчиларга ўз шартларни ўтказишга қодир.