Ўзбекистонда валюта айирбошлаш шахобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади

Шунингдек, барча мижозларни банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларига ўтказиш кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин режимида барча кассалар, валюта айирбошлаш шахобчалари фаолиятини вақтинча тўхтатиш қарори белгиланди.

Мирзиёев пандемия вақтида кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

Бу ҳақда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директорининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича - матбуот котиби Жамолиддин Ходжахановнинг расмий каналида хабар берилган.

"30 мартдан бошлаб банк биносидан ташқарида жойлашган банкнинг кассалари, валюта айирбошлаш шахобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бундан фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда божхона чегара ҳудудида жойлашган банк инфратузилмаси ҳамда аҳолига пенсия ва нафақа тарқатиш мақсадида ташкил этилган сайёр кассалар мустасно", - дейилади хабарда.

Шунингдек, барча мижозларни банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларига ўтказиш кўзда тутилган.