Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 миллиондан мукофот берилади

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари моддий рағбатлантирилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Президент фармони билан 2 жаҳон уруши қатнашчиларига моддий мукофот ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 30 март куни имзоланган хабарида маълум қилинган. 

Қарорда айтилишича, мамлакатда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда фашизм устидан қозонилган  ғалабанинг 75 йиллигининг нишонланиши муносабати билан 2 жаҳон уруш қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти берилади.

Мукофот пули республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ИИВ, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда топширилади.