ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Президент фармони билан 2 жаҳон уруши қатнашчиларига моддий мукофот ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 30 март куни имзоланган хабарида маълум қилинган.
Қарорда айтилишича, мамлакатда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигининг нишонланиши муносабати билан 2 жаҳон уруш қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти берилади.
Мукофот пули республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ИИВ, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда топширилади.