Тожикистон ва Қозоғистон карантин туфайли қолиб кетган фуқаролар билан алмашди

Тожикистон ва Қозоғистон давлатлар ҳудудида коронавирус туфайли қолиб кетган фуқаролар билан ўзаро алмашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Қозоғистон ҲҲК ҳарбий-транспорт авиацияси Тожикистон билан фуқаролар алмашувини таъминлади, деб хабар бермоқда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбек мигрантлари ҳарбийлар кузатувида олиб келинди

Тожикистондан 24 нафар Қозоғистон фуқароси чиқарилган.

"Бу фуқаролар Тожикистон ҳудудида қолишган ва тожик ҳукумати томонидан киритилган кескин чеклов чораларидан сўнг, давлат ҳудудидан чиқа олмаган", - дейилади хабарда.

Тожикистонга 23 нафар мамлакат фуқароси қайтиб келган. Рейс ўша борт билан амалга оширилган.

Чет давлатлардан фуқароларни қайтариш бўйича тадбирлар Қозоғистон ТИВ, Мудофаа вазирлиги ва Тожикистон давлат органларининг ҳамкорликдаги сайиғҳаракатлари билан амалга оширилган.